Фан-техника | 17:23 / 13.05.2017
11294
2 дақиқада ўқилади

Америкалик автоишқибоз Hyundai бизнес-седанини пикапга айлантирди

Craigslist порталида ноодатий автомобил – Hyundai седани негизида барпо этилган пикап сотилаётгани ҳақида эълон пайдо бўлди. У 2015 йилги Genesis моделини ўзгартириш билан ясалган. 5.0 л V8 моторли машина 1400 миль (2250 кмга яқин) юрган. Сотувчи унинг учун 16 500 доллар сўрамоқда. 

Эълонга мувофиқ, автомобил эгаси седанни жиддий ЙТҲга учрагач, пикапга айлантирган. Бунинг оқибатида машинанинг олд ва орқа қисми жиддий зарарланган. Ҳаваскор олд қисмини тиклагач, седанни пикапга айлантириш ғоясини амалга оширишга қарор қилган. 

Хабарда айтилишича, сотувчи 8 цилиндрли моторга эга Hyundai Genesis машинасини ёқтирган. У 2009 йилдан бери 5та шу моделдаги машиналарни харид қилган. 

Машинани ўзгартириш учун у алюминий листлардан фойдаланган. Пикапнинг юк платформаси тўлиқ очиқ бўлиб, орқа тўсиғи ҳам йўқ. Машина эгасининг сўзларига кўра, кузовнинг енгиллашгани 420 от кучига эга автомобилни сезиларли даражада тезкор машинага айлантирган. 

Яқин кимдир машина орқа ойнасини синдириб, калит билан тирнаб кетгач, машинани сотишга қарор қилган. Бундан ташқари, унинг эгаси 77 ёшга кирганини ва чарчаганини ҳам сабаб сифатида кўрсатган. 

Биргина эътирозли жиҳати шундаки, у техник ҳисобга қўйилмаган.

Мавзуга оид