Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ФВВ тоғли туманларда фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди
Қирғизистон жанубида жойлашган Жалолобод вилояти Авлетим қишлоқ округида тоғ дарёларида сув сатҳи кўтарилиши сабабли фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
«11-12 май кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилгани ҳамда тоғларда қорнинг эриши сабабли дарёларда сув миқдори кўтарилди. Шу билан Байкашка-Терек ва Орол қишлоқларида сув тошқинлари хавфи ошди. Бундан ташқари, Чон-Тош қишлоғидаги автомобил кўпригининг ўнг томонини сув юва бошлади. Бу кўприк орқали 67 хўжаликка борилади. Юқорида қайд этилган ҳолат муносабати билан Авлетим қишлоқ округида фавқулодда вазият тартиби жорий қилинган», — дейилади хабарда.
Сув тошқини таҳдиди туфайли 15та уйда истиқомат қилувчи аҳоли кўчирилган. ФВВ мутахассислари маҳаллий ҳокимият билан бирга дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025