Фан-техника | 19:14 / 14.05.2017
5336
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг йирик АТ-компаниялари даромади нимадан?

Visual Capitalist лойиҳаси дунёнинг энг йирик беш АТ-компанияси - Apple, Google, Microsoft, Amazon ва Facebook'нинг 2016 йилги даромадига доир маълумотларни бир инфографикада жамлади ва бу сумманинг қайси қисми маълум бир маҳсулотларга тўғри келишини кўрсатиб берди. 

Масалан, инфографикага кўра, Apple ўз даромадининг аксарият қисмини iPhone сотувидан олади. Google ва  Facebook эса - реклама сотувидан. 

Amazon асосан савдо-сотиқдан даромад олади, Microsoft'нинг эса муайян бир маҳсулоти устунлик қилмайди: компания даромадининг тахминан ярми Office иловалари ва Windows Server ҳамда Azure лойиҳаларига тўғри келади. 

 Фото: visualcapitalist

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид