Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда таъмагир вирусга доир маълумотлар йиғиш бўйича қароргоҳ ташкил этилди
Японияда WanaCrypt0r 2.0 таъмагир дастурнинг глобал хуружи сабаб мамлакат бош вазири Синдзо Абэ девони ҳузурида махсус қароргоҳ ташкил этилди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар қилмоқда.
Қароргоҳ барча вазирликлар билан алоқа ўрнатиб, ғаразли дастурий таъминот фаоллиги билан боғлиқ хабарларни тўплайди. Таъкидланишича, дам олиш кунлари Японияда вирус билан зарарланиш ҳолати 2тани ташкил этган. Бироқ, янги иш ҳафтаси бошланиши билан янги зарарланишлар қайд этила бошланди. Хусусан, Hitachi компаниясининг почта серверлари вирус нишони бўлди. Бу эса электрон почталарга юборилган мактубларни очишда муаммоларни келтириб чиқарди. Бундан ташқари, электрон мактубларни юбориш ҳамда қабул қилиш издан чиққани айтилмоқда. Шунингдек, шарқий Япониядаги JR темир йўл компанияси ҳам ушбу вирусдан зарарланган.
Европол маълумотларига кўра, WanaCrypt0r 2.0 вирусидан 150 мамлакатдаги 200 мингдан ортиқ фойдаланувчи азият чеккан.
Avast антивируси ишлаб чиқарувчилари WanaCrypt0r 2.0 вирусидан фойдаланилган ҳолда 57 мингта хакерлик хуружи амалга оширилганини айтмоқда. Таъкидланишича, вирус, асосан, Россия, Украина ва Тайванда тарқалмоқда. "Касперский Лабораторияси"да маълум қилишларича, 12 май куни дунёнинг 74 мамлакатида 45 минг хакерлик хуружи амалга оширилган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025