Жамият | 14:25 / 16.05.2017
16133
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон собиқ президентининг ўғли учинчи марта умрбод озодликдан маҳрум этилди

Бишкек шаҳри Биринчи май туман суди республиканинг собиқ президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимга сиртдан ҳукм чиқарди. У коррупция ва пулларни ноқонуний ўтказишда айбдор деб топилиб, учинчи марта умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Tazabek портали хабар қилмоқда.

Нашрга кўра, 2014 йил октябрида ушбу суд кичик Бакиевга 50 млн долларни «Азияуниверсалбанк»дан олиб чиқишга доир иш бўйича умрбод қамоқ жазоси тайинлаган эди. Бундан аввал, ўша йилнинг апрел ойида Биринчи май тумани судьяси Максимни тадбиркор Шон Дейлига суиқасд қилиш бўйича ишга алоқадор деб топган ва дастлабки умрбод қамоқ жазосини тайинлаганди. 

Курманбек Бакиев 2010 йил апрелида ағдарилган ва республикадан Белоруссияга қочган эди. Унинг ўғли Максим айни вақтда Лондонда қочқин мақомида истиқомат қилади. 

Мавзуга оид