Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ғазаб ўтида ёнган ака укасини пичоқлаб қўйди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ака-ука можароси оқибати фожиа билан тугаши мумкин эди. Гап шундаки, 2017 йилнинг 15 май куни соат 23:00ларда Яшнобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи Дониёр Ҳусанов ўзаро келиб чиққан оилавий жанжал оқибатида укаси Дилмурод Ҳусановнинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир марта уриб, тан жароҳати етказган.
Тошкент ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми, яъни “қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш” аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025