Жамият | 21:30 / 19.05.2017
40925
2 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманида ноқонуний қурилмалар бузилмоқда (суратлар)

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ноқонуний қурилмалар суд қарорига асосан, мажбурий тарзда бузилмоқда. Бу ҳақида Яккасарой туман суд ижрочилар бўлими бошлиғи Машрапов М.З. "Кун.уз" нашрига маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатга қарашли турар-жой ва биноларни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган шахслар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши кўпчиликка маълум. 

Маҳаллий суд органи жисмоний ва юридик шахсларни мулкдан фойдаланишида қонунга зид хатти-ҳаракати юзасидан тегишли қарор чиқаришга хақли. 

Давлат бирор объект учун уй-жой ёки ер ажратдими, демак у муайян ҳисоб-китобларга асосланган. Кўча юзига қарата солинган уйлар, йўл юзида қўйилган тўсиқлар - йўлларнинг торайиши, фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтда махсус хизмат ходимларига ноқулайлик туғдириши табиий. 

Нима учундир турли огоҳлантиришларга қарамай, аксарият фуқаролар ноқонуний қурилмаларни қуришда давом этмоқда. Охир-оқибат эса, уларнинг бари бузилиб, ўзига моддий зиён етгани қолмоқда. 

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 73-1-моддасига кўра, қарздорнинг иморатини мажбурий бузиб ташлаш гувоҳлар иштирокида суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.

Мавзуга оид