Жаҳон | 22:34 / 19.05.2017
20258
1 дақиқада ўқилади

Пекин Филиппинни уруш бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото:inna.ru

Филиппин президенти Родриго Дутерте Хитой етакчиси Си Цзиньпин томондан агар Манила Жанубий Хитой денгизининг баҳсли ҳудудида нефть қазиб олишни бошласа, Хитой уруш бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирилганини маълум қилди.

Дутерте Си Цзиньпин билан суҳбатда баҳсли ҳудудни Филиппинга тегишли деб ҳисоблашини ва бу ҳудудда бурғилашни бошламоқчилигини айтган. Дутертенинг айтишича, Си Цзиньпин бунга жавобан "Биз дўстмиз, биз сиз билан уришмоқчимасмиз, биз сиз билан илиқ муносабатларни қўллаб-қувватламоқчимиз, бироқ агар сиз жуда истаётган бўлсангиз, биз уруш бошлаймиз", деб айтган.

Гаагадаги ҳакамлик суди доимий палатаси 2016 йил июлда Филиппиннинг даъво аризасига кўра, Хитой Жанубий Хитой денгизида ҳудудга даъвогарлик қилишга асоси йўқлиги ҳақида ҳукм чиқарган. Хитой эса суднинг қарорини тан олмаган. 

Мавзуга оид