Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда тўловчининг юзини танишга асосланган тўлов усули йўлга қўйилади
Ant Financial компанияси (Alibaba интернет гигантининг шўъба корхонаси) Хитойда тўловларнинг янги усулини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунда инсон юзини танишга асосланган янги биометрик технология қўлланади. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақда хабар берди.
"Ҳозирга қадар тажриба босқичи якунланди, яқин келажакда мазкур ишланма амалда қўлланади", - деди журналистларга компаниянинг инновацион лойиҳаси раҳбари Чэнь Цзидун.
Унинг сўзларига кўра, харид учун тўловни амалга оширишда истеъмолчи сотувчига сканерлаш учун юзини кўрсатса бўлгани. Шу билан бирга ўз мобил телефонининг охирги тўрт рақамини тизимга киритиш лозим. Юздан таниш дастури фирибгарлик хавфини бартараф қилиш мақсадида пулларни сурат ёки видеодан фойдаланаётган ғараз ниятли кимса эмас, тирик одам ўтказаётганига ишонч ҳосил қилиши керак.
Шу боис дўконда тўловни амалга оширадиган кишиларга юз ифодасини ўзгартириш, киприк қоқиш ёки шунчаки бошини қимирлатиш таклиф этилади - танувчи машина таҳлил ўтказиб, унинг асосида битимни авторизациялаштиради.
Янги технологияни қўллашга доир аниқ сана ҳақида маълумот берилмади, бироқ, агентлик хабарига кўра, технология ҳукумат томонидан тасдиқланган ва ҳатто Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлигининг энг ноёб 10 инновацияси рейтингидан ўрин олган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025