Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада кундуз кунлари юк машиналари ҳаракатланиши тақиқланади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри полицияси 2017 йил 7 июндан-12 сентябрга қадар ҳар қандай турдаги юк машинасининг шаҳарда ҳаракатланишини чеклайди. Мазкур тақиқ куннинг эрталабки соат 6:00 дан тунги соат 23:00гача бўлган оралиғида амал қилади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар қилмоқда.
"Остона ички ишлар департаменти шуни маълум қиладики, EXPO халқаро кўргазмаси ўтказилиши даврида, яъни жорий йил 7 июн-12 сентябр оралиғида юк машиналари ҳаракатланиши чекланади. Эрталаб соат 6дан 23:00гача ҳар қандай турдаги юк транспорт воситалари ҳаракатлари чекланади", - деган Остона ички ишлар департаменти вакили Берик Жолдасбеков.
Унинг сўзларига кўра, пойтахтдаги корхоналарнинг тижорат фаолият юритишлари ва қулайлиги учун 23:00дан эрталаб 6:00гача юк машиналари ҳаракатлана олади.
Мавзуга оид
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025