Фан-техника | 19:22 / 22.05.2017
4997
2 дақиқада ўқилади

Skoda электр спорткари яратмоқчи

Фото: Motor.ru

Skoda компанияси электр спорткари яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Auto Express компаниянинг янги ишланмалар ва тадқиқотлар бўлими раҳбари Кристиана Штрубега асосан хабар берди. Айтилишича, янги спорткар учун илҳом манбаи сифатида 110 R Coupe классик модели асос бўлиб хизмат қилади.

110 R Coupe модели 1970 йилларда ишлаб чиқарилган. У орқа узатмали ва орқа моторли автомобиль бўлган бўлиб, 1,1 литрли, қуввати тахминан 60 от кучига эга “тўртталик” билан жиҳозланган. Замонавий моделда ҳам электромотор орқа ўқда ўрнатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Кутилишича, янгилик Skoda бешта электрокари оиласига киради, улар 2025 йилга қадар бозорга чиқиши лозим. Тахминларга кўра, илк шундай машинага Citigo (2019 йилда намойиш этилади) компакт-карнинг электр нусхаси айланади. Шундан сўнг Vision E прототипи серияли варианти чиқади, кейин эса янги йўлтанламас ва энг охирги бўлиб – спорткар тақдим этилади.

«Шкода» электрокарлари 500 километр масофага қадар юришига умид қилмоқда.

Мавзуга оид