Видео: Порошенко “Шарманда” деб ҳайқирган кишилардан қочиб қолди
Интернетда Украина президенти Пётр Порошенко "Биковнян қабрлари" Миллий тарихий-мемориал мажмуаси ҳудудини оломон ҳуштакбозлиги остида тарк этаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Кишилар унга “Шарманда!”, дея ҳайқиришган.
Украина раҳбари Киев яқинидаги мемориал мажмуага мамлакатда ҳар йили 21 май куни нишонланадиган сиёсий қатағонлар қурбонлари хотираси Куни сабаб ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Громадське радио". Шунингдек, у нутқ сўзлаб, “танасининг ҳар бир ҳужайраси билан нацистлар ва Сталин режимининг бир-бирига ўхшашлигини ҳис этишини” маълум қилди.
Бироқ, Порошенко кетишга тайёргарлик кўра бошлаганда, уни бир неча ўнлаб кишилар ўраб олиб, саволлар бера бошлашди. Фуқаролар Порошенкодан нима учун “Европанинг энг қашшоқ давлатида президент шу қадар бой” эканини сўрашган. Улар шунингдек “судьялар ўғирлик қилмаслиги учун улар устидан назоратни кучайтиришни” ҳам талаб қилишган. Порошенко саволларга жавоб беришни истамади ва мажмуа ҳудудини рафиқаси билан бирга тарк этди.
Шу билан бирга, кишилар унинг ортидан “Шарманда!”, “Ёлғон-яшиқ!” ва “Истеъфога!”, деб қичқиришган.
Мавзуга оид
14:00
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024