Жамият | 21:29 / 23.05.2017
13446
1 дақиқада ўқилади

Америкалик жуфтлик ўзи билмаган ҳолда маст эркакни машинасида олиб юрган

Фото: Fox 25

Америкалик жуфтлик ўз машинаси юкхонасида ухлаб ётган эркак билан 22 километр йўл босиб ўтган. Fox 13 ахборот агентлигининг маълум қилишича, "кутилмаган йўловчи" маст ҳолда бўлган, машинадагилар эса уни сезмай, уларни полиция тўхтатмагунча ҳаракатни давом эттираверишган.  

Ушбу воқеа қаҳрамонлари Карл Уэбб рафиқаси билан полициячиларга барбекю фестивалидан қайтишаётганини айтишган. Улар машина юкхонасига ётиб олган эркакни пайқамай, уйларига кетишган.

Уларни полициячи тўхтатиб, юкхонадаги эркакни танишлари ҳақида сўраганда, жуфтлик бундан жуда ҳайратланган.  

Маст эркакни полиция олиб кетган. Ушбу воқеа иштирокчиларига бирор айблов эълон қилиниши-йўқлиги маълум қилинмаган. 

Мавзуга оид