Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия ИИВ ваколатхонаси очилади
22 май куни Россия Ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бугун, 23 май куни россиялик вазир Тошкентда Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашди. Бу ҳақда Россия ИИВ маълумот берган.
Колокольцев 5 апрель куни имзоланган, Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча ишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтган.
Алоҳида эътибор Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилиши ҳамда унинг фаолияти ҳақида аҳолини хабардор этиш мавзусига қаратилган.
Россия ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, тез орада ноқонуний миграцияга қарши фаолият юритадиган ва мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳлари ташкил этиш керак бўлади. У бу борадаги ҳамкорликни ШҲТ Ҳудудий Аксилтеррор Тузилмаси доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилган.
Вазирлар учрашуви доирасида Россия ва Ўзбекистон вазирликлари ўртасида 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик бўйича протокол имзоланган.
«Мазкур ҳужжат икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг истиқболда ўзаро манфаатли ва конструктив иш олиб боришлари учун самарали дастур бўлиб хизмат қилади. Бу давлатларимиз ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш тизимини ташкил этишга имкон беради», – дея қайд этган Владимир Колокольцев.
Мавзуга оид
07:24 / 23.09.2023
Тошкентда БМТ Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилади
08:27 / 07.08.2021
Инвестициялар вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси вазифалари белгиланди
08:37 / 20.11.2020
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳузурида Ўзбекистон доимий ваколатхонаси ташкил қилинади
09:56 / 13.02.2019