Ўзбекистон | 07:24 / 23.09.2023
2127
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда БМТ Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилади

Бу бошқарманинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси ҳисобланади.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида БМТ бош котибининг ўринбосари, лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси ижрочи директори Жоржи Морейра да Силва билан учрашди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси (ЛХБ) ижрочи директори Жоржи Морейра да Силва билан самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ ўртасида Тошкент шаҳрида Лойиҳа хизматлари бўйича бошқармаси ваколатхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. 

Бу бошқарманинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси ҳисобланади ва алоқаларни бойитишга, айниқса, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид