Ўзбекистон | 14:35 / 24.05.2017
27723
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекгидроэнерго»га раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан ташкил этилган «Ўзбекгидроэнерго» жамиятига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати қарорида маълум қилинган.

Унга кўра, Абдуғани Сангинов «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган.

Бунгача Сангинов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги «Ўзсувэнерго» бирлашмасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Янги тузилма «Ўзбекэнерго»нинг ГЭСлари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси негизида ташкил этилди.

Мавзуга оид