Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор янги президенти лавозимига киришди
Эквадор янги президенти 24 май куни лавозимига киришар экан, бюджет маблағлари қаттиқ тежалишини эълон қилди.
"Сайловолди кампаниямда таклиф қилганимдек, мен ҳукумат доирасида маблағларни тежаш тўғрисидаги фармонни имзолайман. Барча харажатлар, барча инвестициялар холис фуқаролар зарурати фильтридан ўтади", — деган Морено ўзининг инаугурациясидан сўнг.
РИА Новостининг хабар қилишича, Морено ўз ҳукуматида вазирликлар сони қисқартирилишини эълон қилди. Уларнинг сони 28тадан мувофиқлаштирувчи вазирликларни тугатиш ҳисобига 23тага камайди. Бунда котибиятлар сони 12тагача оширилади.
Морено, шунингдек, унинг мамлакати ягона тўлов бирлиги сифатида Америка долларидан воз кечмаслигини маълум қилди. Доллар 2000 йилдан Эквадор валютаси сифатида қабул қилинган. "Биз доллар билан қоламиз ва ҳеч қандай параллел валюта бўлмайди", – деган у.
Морено собиқ давлат раҳбари Рафаэль Корреанинг сафдоши бўлган ва 2007-2013 йилларда вице-президент лавозимини эгаллаган. 64 ёшли Морено 1998 йилдан ногиронлар аравачасига михланиб қолганига қарамай шундай юқори давлат лавозимини эгаллаб келган. У ўғриларнинг қилмиши сабаб оғир жароҳат олганди. Морено Эквадорнинг биринчи имконияти чекланган президенти бўлди.
Мавзуга оид
13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди
21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
11:35 / 22.04.2024
Эквадор ҳукумати уюшган жиноятчиликка қарши кураш чораларини кучайтиради
09:24 / 22.04.2024