Жаҳон | 07:48 / 25.05.2017
11775
2 дақиқада ўқилади

Жон Керри америкалик талабаларга русчани ўрганишни тавсия қилди

Фото: Getty Images

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри америкалик талабаларга ўз мамлакати ҳукуматига кўпроқ таъсир ўтказиш учун рус тилини ўрганишни тавсия қилди.

Politico нашрининг маълум қилишича, у бу ҳақда Гарвард университети қошидаги Кеннеди номидаги мактаб талабалари олдидаги нутқида айтиб ўтди. 

"Мендан кўпинча ҳукуматга реал таъсир ўтказишнинг сири нимада деб сўрашади. Ахир, яқинда ҳаммаси ўзгарди", деб айтилган Керри нутқида.

Керрининг таъкидлашича, у агар аввал бундай савол берилганда таъсирга эга бўлиш учун ёки давлат лавозимига сайланиш кераклиги, ёки Кеннеди номидаги мактабда илмий унвон олиш кераклигини айтган бўларди. 

"Ҳозирги Оқ уй билан мен шуни айтишим мумкинки, сизлар Rosetta Stone дастурини (хорижий тилларга ўргатувчи компьютер дастури) сотиб олиб, рус тилини ўрганишни бошлашингиз керак", деб айтган Керри.

Керри АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг иккинчи президентлик муддати даврида давлат котиби бўлиб ишлаган. 

Мавзуга оид