Спорт | 18:10 / 26.05.2017
10390
1 дақиқада ўқилади

«Севилья» тасдиқлади. Сампаоли Месси билан ишлайди

«Севилья» ва мураббий Хорхе Сампаоли ўзаро шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

Андалузия клуби расмий сайтида 1 июндан буён тегишли қоғозлар имзоланиши маълум қилинди. «Севилья» бу борада Аргентина футбол ассоциацияси билан келишиб олган. Эндиликда мураббий терма жамоани бошқаради. «Севилья»нинг баёнотида бу келишувдан барча томонлар мамнун экани қайд этилган.

Сампаоли бошқарувида «Севилья» примерада тўртинчи ўринни эгаллади. Аргентина терма жамоаси июнь ойида Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, август-сентябрь ойларида эса ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари давом эттирилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид