Ҳалабда озод этилганидан кейин илк экскурсия ўтказилди
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида террорчилардан озод қилинганидан кейин биринчи экскурсия уюштирилди. Шаҳарнинг эски қисмига бутун мамлакатдан ўқувчилар ва талабалар таклиф қилинди. Сайёҳлар орасида уруш вақтида ўз уйини тарк этиб, кўчиб кетишга мажбур бўлган Ҳалабнинг туб аҳолиси вакиллари ҳам бўлган.
5 йил ичида шаҳар террорчилар қўлидан жиддий зарарланган. Жаҳон архитектурасининг кўплаб дурдоналарини реставрация қилишга тўғри келади. Бироқ деярли тегилмаган диққатга сазовор жойлар ҳам талайгина. Мисол учун, улар орасида 715 йилда қурилган масжид, Ҳалабнинг бош қалъаси ва улкан амфитеатр бор.
Суриядаги урушгача бу шаҳар мамлакатнинг асосий сайёҳлик марказларидан бири бўлиб, унга ҳар йили 7 млн га яқин одам ташриф буюрган.
Мавзуга оид
23:51 / 24.11.2020
Ҳалабдаги портлаш сабаб 15 киши ҳалок бўлгани айтилди
11:23 / 03.04.2019
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳарбийлар тоғда экскурсия ташкил этишди
01:39 / 14.03.2019
Ҳарбийлар ва ўқувчи ёшлар Чимёнда экстремал машқларни бажарди
09:49 / 02.08.2018