Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги парадда ҳуркиб кетган понилар уч кишини топтаб ташлади
АҚШнинг Висконсин штатидаги Хартфорд шаҳрида Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган парадда уч киши турли оғирликдаги жароҳатлар олдилар. Бунга эса эгасининг буйруқларига бўйсунмай, томошабинлар орасига югуриб кириб кетган понилар сабаб бўлган. Улар одамларни топтаб ташлашган. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Понилар аравага қўшилган бўлган. Таъкидланишича, пониларнинг ўзларини бундай тажовузкор тутишига ҳуркиб кетганлари сабаб бўлиши мумкин. Понилар мушаклар овози ва улар томон болалар отган теннис коптокчаларидан чўчиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Полицияда маълум қилинишича, пониларни тўхтатишга ҳаракат қилинган, бироқ улар арава билан бирга оломон орасига кириб кетган.
Барча жароҳатланганлар, жумладан 9 ёшли бола шифохонага етказилган.
Пониларга ҳам мутахассислар ёрдами талаб қилинган, улар ветеринарга олиб борилганлар.
Мавзуга оид
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
20:30 / 05.05.2025
Москвада парад муносабати билан интернетга кириш чекланади
12:00 / 08.04.2025
Трамп туғилган кунида ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда
14:38 / 17.01.2025