Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пинг-понг бўйича Хитой термаси бош мураббийи вазифасидан озод этилди
Хитойнинг стол тенниси бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи Kong Linghui судлашаётгани учун вақтинча лавозимидан четлаштирилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Хитой стол тенниси ассоциациясига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. Суд ишига икки карра Олимпия чемпионининг қарздорлиги сабаб бўлган.
Агентликка кўра, 2015 йили Kong Linghui оиласи ва дўстлари билан яшаган Сингапур меҳмонхонасидан 721 минг долларга яқин қарз олган, аммо ҳаммасини қайтара олмаган. Айнан шу сабаб меҳмонхона спортчи устидан Ҳонгконг судига ариза берган. Мураббийнинг ўзи Weibo ижтимоий тармоғида пул олганини тан олар экан, ўзи шахсан ўйинда иштирок этмаганини таъкидлаган.
ХХР спорт бўйича бош бошқармаси ҳодиса сабаб бўлган «салбий таъсир» учун узр сўраб, тергов ўтказишга ваъда берди.
«Спорт бўйича бош бошқарма спорт ахлоқи, интизоми ва қонунларини бузадиган ҳар қандай ҳолатни қабул қила олмайди», — деган бошқарма матбуот котиби.
Хитой стол тенниси ассоциацияси Kong Linghui пинг-понг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган Дюссельдорф шаҳридан қайтиши кераклигини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025