Янги «Тесла» суратлари пайдо бўлди
Интернет тармоғида янги «Тесла» – Model 3 интерьер ва экстерьерига оид суратлар пайдо бўлди. Умумий фойдаланишдаги йўлда синовдан ўтган автомобиль Калифорнияда фототасмаларга муҳрланди, деб ёзмоқда Electrek.
Аввалроқ, Илон Маск «Тесла»нинг энг арзон модели – Model 3 – ускуналар панелига ҳам, проекция дисплейига ҳам эга бўлмаслигини айтган эди. Суратлар унинг сўзларини тасдиқлайди: автомобилнинг олд панели марказида битта катта экран бор. Шунингдек, Маск ҳайдовчини ускуналар панели бўлиши бўлмаслиги «умуман қизиқтирмайди» деганди.
Tesla Model 3 концепт намунаси ўтган йил апрелида намойиш қилинди. Унинг серияли намунаси шу йил июль ойи бошида тақдим этилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, янги машинанинг кузови пўлат ва алюминийдан бўлади. У қайта қувватланишларсиз 480 кмгача ҳаракатлана олади. Бунинг учун унга 80 кВт*соат ҳажмли батарея ўрнатилади. Аввал хабар қилинганидек, бу моделга Model S ёки Model X электромобилларига қўйилган 100 кВт*соат ҳажмли батареялар ўрнатилмайди.
Унинг бошланғич нархи – 35 минг доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:38
NBC: Илон Маскнинг хатти-ҳаракатлари Трампнинг атрофидагиларнинг ғашини келтира бошлади
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024