Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan автомобилларга “шапкалар” ҳақида хабар беришни сўради
GM Uzbekistan компанияси Ўзбекистон аҳолисини республика автосалонларидаги турли қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида маълум қилиш сўралган хабарни эълон қилди.
“Ҳурматли истеъмолчилар, дилерлик корхоналари ёки уларнинг ходимлари томонидан автомобилларни реализация қилишнинг ўрнатилган тартибида қонунбузарлик ҳолатлари амалга оширилгани аниқланса, қўшимча мукофотлаш талаб қилинса ва бошқа қонунга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилса, GM Uzbekistan ягона ишонч телефонига: (+998 71) 147-14-14 дарҳол мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб GM Uzbekistan’нинг барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 1 июнга қадар автомобилларни бериш ва янги шартномаларни расмийлаштириш вақтинчалик тўхтатилди.
Мавзуга оид
19:54 / 24.01.2025
Тошкентда яна бир автосалон эгаси қамоққа олинди
08:50 / 12.07.2024
Тошкентдаги яна бир автосалон одамларни алдагани айтилмоқда
07:44 / 27.03.2024
Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни алдаб олган «автосалон эгалари» қамалди
14:22 / 11.09.2023