Фан-техника | 19:00 / 01.06.2017
16239
1 дақиқада ўқилади

Дубайда биринчи робокоп ишга киришди

Дубай кўчаларида илк робот-полициячи хизмат қилишга киришди.

Робот дунёдаги энг баланд иморат – Бурж Ҳалифа миноралари олдида иш бошлаган. "Робокоп" полициячилар бош кийимини кийиб олиб, ғилдиракларда ҳаракатланади ва хизмат учун сенсорли экрандан фойдаланади. Шунингдек, у видеони полиция участкасига юбориш ва эҳтимолий гумонланувчиларни аниқлаш учун камера билан жиҳозланган.

Биринчи робот-полициячи асосан туристик жойларда хизмат олиб боради. Полициянинг маълум қилишича, 2030 йилга келиб роботлар сонини ходимлар таркибининг 25 фоизига қадар етказиш мўлжалланган.

Роботнинг бўйи - 170 сантиметр, оғирлиги - 100 килограмм. Бундан ташқари, “ҳис-туйғулар детектори” билан жиҳозланган, у бир ярим метрлик масофада имо-ишоралар ва қўл ҳаракатларини пайқайди ҳамда олти тилда мулоқотга кириша олади. 

Мавзуга оид