Спорт | 19:23 / 01.06.2017
5278
1 дақиқада ўқилади

Тухелни Англияда кутишмоқда

«Саутҳемптон» Томас Тухелни бош мураббий лавозимига таклиф этиши мумкин.

The Sun хабарига кўра, «авлиёлар» жамоаси раҳбарияти Клод Пюэлнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаган ва у билан шартномани бекор қилмоқчи. Жамоа бир неча кун олдин «Боруссия»ни тарк этган ушбу 43 ёшли мураббий АПЛда ўзини синаб кўришга рози бўлишига умид билдирмоқда.

«Саутҳемптон» «Байер»дан март ойида ишдан бўшатилган Рожер Шмидт номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Тухель 2015 йилнинг июнидан 2017 йил 30 майига қадар немис жамоасида ишлади. У дортмундликлар билан якунланган мавсумда Бундеслигада учинчи ўринни эгаллади ва Германия кубоги соҳиби бўлди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид