Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Матонатли инсонлар хайрия тадбири Сирдарё вилоятида
Аввал хабар қилинганидек, саховат ва эҳсон ойи бўлмиш Рамазони шарифда «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди ҳамда Mehrob.uz сайти томонидан хайрия тадбирлари ташкил қилинимоқда.
Бу тадбирларда Ислом дини кўрсатмаларига мувофиқ, муҳтож биродарларни, имконияти чекланган азизларни руҳан қўллаб-қувватлаш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, меҳр-мурувват кўрсатиш ният қилинган. Мурувватли инсонлардан совға-салом олиш, самимий табриклар эшитиш ҳар қандай кишининг, каттаю-кичикнинг кўнглини хушнуд қилади.
Ана шу ниятда кеча ушбу тадбир доирасида жамоа Сирдарё вилоятида бўлиб, матонатли юртдошларнинг хонадонларида меҳмон бўлди. Бўлиб ўтган самимий суҳбатда хонадон эгаларини Рамазони шариф билан муборакбод этиб, Аллоҳ таолонинг қазои қадарини иймону сабр-бардош билан қарши олган бу азизларга махсус аравачалар ҳадя қилинди.
Аллоҳ таоло хайру эҳсонларни ҳусни қабул айласин, ногиронларга сабр ойи бўлмиш Рамазони шарифнинг ҳурматидан беҳисоб ажру савоблар ато этсин!
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025