Жаҳон | 18:05 / 10.06.2017
11141
1 дақиқада ўқилади
Африка давлатлари ҳам Қатарни яккалатиб қўйишмоқчи
Нигер Қатардан ўз элчисини чақириб олди. Бу Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари билан бирдамлик мақсадида қилинди. Қатарни терроризмни молиялаштиришда айблашмоқда, деб хабар беради Reuters.
Африканинг қатор давлатлари Қатарни яккалатиб қўйиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда. Масалан, Сенегал мамлакатдан ўз элчисини чақириб олиш режаси борлигини маълум қилган.
Дипломатик можаро 5 июнь куни эрталаб юз берди. Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узишди. Кейинчалик Яман, Ливия, Мальдив, Маврикий, Мавритания ва Комор ҳам улар сафига қўшилди.
Мавзуга оид
11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
14:55 / 12.08.2024