Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов: «Ҳаётимдаги энг катта орзуим ушалди»
Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитасининг қарорига кўра, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида қиличбозлар 12 комплект медаллар учун курашишади: 6 та шахсий биринчиликда, 6 таси жамоавий турнирларда.
Илгари ҳар бир Олимпиадада мусобақалар дастуридан иккитадан жамоавий турнирлар олиб ташланар, шахсий мусобақаларда эса бир мамлакатдан фақат икки вакил қатнашиши мумкин эди.
ХОҚ қарорини FIЕ президенти Алишер Усмонов шундай изоҳлади:
«Энг катта орзум ушалди. Мен FIE президентлиги лавозимида иш бошлаган кунимданоқ бу мақсадни ўзим учун бош устувор вазифа этиб белгилаб олган эдим. ХОҚнинг ушбу қарори бизнинг қиличбозликни яхшилаш, уни янада жозибадор ва оммавий спорт турига айлантириш йўлидаги кўп йиллик ишларимизда тўғри йўлдан борганимизни исботлаб турибди. Энди барча қиличбозлар Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун тенг имкониятларга эга. Спортчилар, миллий федерациялар ва қиличбозлик оламидаги барча-барча бу қарор учун ХОҚ ижроия қўмитаси ва Олимпиада дастури Комиссиясидан миннатдор», — дея Алишер Усмоновнинг сўзларини келтиради Россия қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
08:42 / 22.03.2025