Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антониу Гутерриш Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйишдан бошланди.



Шундан сўнг, Бош котиб делегацияси Ислом Каримов кўчасидан ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасига кириб борди.

Антониу Гутерриш Самарқанд шаҳрининг “Юксалиш” маҳалласида маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Маҳалла вакиллари Ўзбекистондаги ўзига ҳос “маҳалла” институти ва унинг ижтимоий жараёнлардаги аҳамияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди. Учрашувда маҳаллада истиқомат килаётган турли миллатлар вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

БМТ Бош котибининг Самарқандга ташрифига Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамроҳлик қилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025