Жаҳон | 08:24 / 10.06.2017
12886
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашини ҳеч пайқамаганман

Фото: Michael Reynolds dpa / Globallookpress

Туркия Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашини ҳеч пайқамаган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Туркия Қатарга аввалгидек ёрдам беришни давом эттираверади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.      

"Шу кунгача Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлаганини пайқамаганман. Кечирасизу, бироқ биз Қатарга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттирамиз", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.  

Туркия президенти Қатардан қамални олишга чақирди. Унинг фикрича, Қатарнинг яккалатилиши ва унга қарши санкциялар киритилиши Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштира олмайди. 

Эрдўған минтақада яхши муносабатлар ривожланишини рағбатлантириш  учун бу масалада Саудия Арабистонига етакчиликни ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

Мавзуга оид