Жаҳон | 19:00 / 11.06.2017
27208
1 дақиқада ўқилади

Хитойда осмонўпар бино ёниб кетди

Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Ланьчжоу шаҳрида қурилаётган осмонўпар бино ёниб кетди. Аланга қурилиш ҳавозалари бўйлаб тез тарқаб, бинони улкан маёққа айлантирган.
  
Хитойнинг ССTV телеканали маълум қилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар олинмаган. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўз назоратларига олиш учун 1,5 соат талаб этилган.

Мавзуга оид