Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париждаги мусобақада кикбоксчи мухлислар томондан дўппосланди
Парижда 10 июнда кикбокс бўйича ўтган мусобақадаги жанглардан бирининг иштирокчиси мухлислар томондан рингнинг ўзида дўппосланди. Бу ҳақда Yahoo!Sports портали хабар бермоқда.
Голландиялик Мертел Гронхарт ҳамда Арманистон ва Бельгия фуқаролигига эга бўлган Арут Григорян ўртасида кечган жангда голландиялик кикбоксчи 2-раундда рақибини нокаутга учратган. Шундан сўнг у ғалабасини нишонлаётганда рингга икки мухлис чиқиб, уни дўппослай кетган. Вазиятга мураббийлар ва ташкилотчилар аралашиб, спортчига ташланган мухлисларни четга олишган.
Мухлисларнинг бундай тажовузкор муносабатига Гронхартга ғалаба келтирган хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Григорян нокаутга учрашдан олдин рақибининг тизза билан берган зарбасини ўтказиб юбориб, унга тескари ўгирилган. Гронхарт эса вазиятдан фойдаланиб, рақибининг жағига мушти билан оғир зарба берган ва шундан кейин Григорян рингга йиқилган. Таъкидланишича, голландияликнинг берган зарбаси қоида доирасида бўлган.
Воқеа қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
10:51 / 24.03.2025