Жаҳон | 17:59 / 12.06.2017
21521
2 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқ “Гуантанамо”си

Ироқнинг Мўсул шаҳри ИШИД жангариларидан деярли озод қилинди. Аммо, шаҳарнинг озод қилинган мавзелари радикал жангариларнинг аянчли қилмишларидан гувоҳлик бермоқда. Шундай иншоотлардан бири, гарчи бир қарашда сезилмаса-да, шаҳарнинг қоқ ўртасида жойлашган ҳамда қайта жиҳозланган ҳашаматли бинодадир. 

Россия ОАВ ИШИДнинг Мўсул шаҳридаги яширин қамоқхонасига доир суратларни эълон қилиб, террорчилар маҳбусларни қандай шароитларда сақлаганига тегишли суратларни тўплади. 

Маҳбуслар сақланган бино хоналаридан биридаги кўрпалар

 

Эркаклар қамоқхонасига олиб борувчи темир дарвозалар

 

Ироқ армияси аскарлари жангарилар фойдаланган кузатув тизимини кўздан кечирмоқда

 

Аёллар сақланган хона

 

Мўсул қамоқхонасининг маъмурий қисми

Жангарилар чекиниш вақтида кўплаб буюмлар ва ҳужжатларни қолдириб кетишди

 

Қамоқхона комплекси бир вақтнинг ўзида қўлбола бомбалар ясаш фабрикаси вазифасини бажарган 

 

Маҳбуслар бевосита полда ухлашган

 

Ироқ аскари ИШИД қамоқхонасида ясалган қўлбола бомбани ушлаб турибди

 

Албатта, назоратчилар турмуш шароити анча яхши бўлган

 

Маҳбусларни назорат қилиш учун видеокузатув тизими қўлланилган

 

Маҳбусларнинг яқинлари қариндошлари билан учрашишлари учун узоқ вақт кутишларига тўғри келган

 

Мўсулнинг кўплаб аҳолиси учун қачонлардир дабдабали вилла ИШИД тимсолларидан бирига айланиб улгурди

Мавзуга оид