Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кучли ўйин қурилмаси тақдим этилди
Microsoft компанияси Е3 кўргазмаси доирасида махсус матбуот анжумани ўтказди. Унда Xbox One X янги ўйин қурилмаси тақдим этилди. У бозордаги энг кучли ўйин қурилмасига айланди.
Компания вакиллари сўзларига кўра, қурилма ўйинларни 4К кенглик ва кадрларни 60 fps частотада ишга тушириши мумкин. Бунга олти терафлопслик график карта сабаб эришилган. Таққослаш учун, PS4 Pro ишлаб чиқарувчанлик ҳажми 4,2 терафлопсни ташкил этади. Бундан ташқари, Xbox One X Microsoft’нинг энг ихчам ўйин қурилмаси ҳисобланади. У Xbox One S’да қўлланилиши мумкин бўлган барча аксессуарлар билан бирга ишлаши мумкин.
Xbox One X 2017 йилнинг 7 ноябрь куни 500 доллар нархда сотувга чиқарилади.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
14:18 / 02.03.2025