Спорт | 15:04 / 15.06.2017
12661
1 дақиқада ўқилади

Англия Суперкубоги учун учрашув санаси маълум бўлди

Англия футбол ассоциацияси Суперкубок учун Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони «Челси» ҳамда мамлакат Кубоги соҳиби «Арсенал» ўртасидаги баҳс санасини маълум қилди. Лондон дербиси 6 август куни «Уэмбли» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

«Арсенал» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлубиятга учратди (2:1). АПЛнинг биринчи даврасида «канонирлар» Антонио Конте жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этган (3:0), иккинчи даврада «Стэмфорд Бриж»да кечган баҳсда ютқазган (1:3).

Якунда «Челси» Англия чемпиони бўлди, «Арсенал» эса мавсумни 5-ўринда якунлади.

Мавзуга оид