Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХХга 2та Toyota Prado йўлтанламаси берилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида турли техникалар ва асбоб-ускуналар тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июнь куни имзолаган “2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида шу ҳақда сўз боради.
Мазкур фармойишга тақдим этилган ва Lex.uz сайтида эълон қилинган иловага кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига ускуналар, техника ва транспорт воситалари тақдим этилади.
Фармойишда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказига лойиҳа доирасида тақдим этилган ускуналар, техника ва транспорт воситаларини белгиланган тартибда қабул қилишни ва ундан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш масъулияти юкланган.
Иловага мувофиқ, Миллий хавфсизлик хизматига 2та Toyota Land Cruiser Prado йўлтанламаси, 2та махсус микроавтобус, Chevrolet Gentra ва Nexia ёки унга муқобил турдаги автомобиллардан 6 донадан бошқа ускуналар ва жиҳозлар тақдим этилган.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
10:06 / 21.04.2025