Ёзни “Анҳор-Локомотив” билан соз ўтказинг
2017 йил 16 июнь куни пойтахтда жойлашган “Анҳор-Локомотив” боғи ОАВ вакиллари ҳамда уларнинг болалари учун махсус экскурсия ташкил этди. Саргузаштларга бой ўтган тадбир давомида боғ маъмурияти журналистлар билан кичик анжуман ўтказиб, саволларга жавоб беришди. Кейин эса боғнинг ҳудуди бўйлаб сайр қилишди ва асосий кўнгилочар майдонлар билан яқиндан таништиришди.
Маълумот ўрнида: “Анҳор-Локомотив” боғи 2016 йилнинг 8 августида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфида ишга туширилган. Боғ Шайхонтоҳур туманининг Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари орасида жойлашган.
Анҳор-Локомотив аттракционлари
Мазкур кўнгилочар боғ ҳудудида ҳозирги кунда 35та аттракцион хизмат қилади. Уларнинг бари янги АТ-технологиялар ёрдамида ишлайди. Албатта, ҳар бир аттракцион ташриф буюрувчиларнинг ёши ҳамда хоҳиш-истагига мослаб қурилган.
Айниқса, бу ерда болажонлар учун турли-туман антиқа аттракционларни учратиш мумкин: “Финжол”, “Жирафалар”, “Мушукчалар”, “Жажжи асаларилар”, “Денгиз ракетаси”, “Қароқчи кемаси”, “Ретрокарета”, “Фазо кемаси” шулар жумласидандир. Шунингдек, замонавий ўйин майдончалари, поезд саёҳати ҳам мавжуд.
Катта ёшдагилар учун мўлжалланган энг ёрқин аттракционлар – “Тегирмон”, “Осмонўпар”, “7D-лифт” ва бошқалар ҳар қандай инсонда катта таассурот қолдириши аниқ. Айниқса, “Осмонўпар” арғимчоғида учган киши учун энг юқори нуқтадан пойтахтнинг гўзал манзараси кафтдек намоён бўлади.
Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси
“Анҳор-локомотив” ҳудудида Ўзбекистоннинг энг машҳур қадамжолари - “Калта-минор” минораси (Хива), “Шердор” мадрасаси (Самарқанд), “Калон” минораси (Бухоро), Бобур мемориал мажмуаси (Андижон), Темурийлар тарих музейи, Тошкент телеминораси ҳамда Тошкекнт курантларининг макети ҳам қад ростлаган.
Картинг маркази
Юқори тезлик ишқибозлари “AXЕLON” картинг марказида Формула-1 пойгалари билан шуғулланишлари мумкин. Мазкур марказ МДХ мамлакатлари орасида энг узун ёпиқ пойга майдони саналади.
Виртуаллик олами
“ENTER” - виртуаллик оламида ўзининг интеллектуал ва жисмоний қобилиятларини синаб кўриш истагидагилар учун ўйин майдони. Автомат ўйинлар ишқибозларини эса “VIRTUAL PLANET” қарши олади. Бинонинг учинчи қаватидаги “DRIVE CINEMA”да эса жаҳон киносининг сўнгги ва сара фильмлари намойиш этилади.
Шунингдек, боғнинг марказида рақсга тушувчи мусиқали фаввора ҳам инсонга ўзгача завқ бағишлайди. Унинг узунлиги 40 метр бўлиб, сув оқимининг баландлиги 50 метрни ташкил этади.
Турли тадбирлар, томошалар, маҳорат дарслари, концерт дастурлари ўтказиш учун эса махсус амфитеатр фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, фаст-фуд нуқталари, ресторанлар, кичик кафелар ҳамда музқаймоқ, ширинликлар сотилувчи объектлар ҳам мавжуд.
Кутилаётган янгиликлар
Келгусида боғ ҳудудида “Катта чархпалак” ҳамда “Америка тепаликлари” аттракционлари ва аква боғ ҳам барпо этилиши режалаштирилган.
Сайт: www.anhorpark.uz
Facebook: @anhorpark
Фото: Юрий Корсунцев
Мавзуга оид
11:04 / 19.11.2024
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
12:50 / 05.11.2024