Қатар яманлик дипломатларга 2 кун муҳлат берди

Фото: © РИА Новости
Қатар ҳукумати Доҳадаги Яман элчихонаси ходимларига мамлакатдан чиқиб кетиш учун 48 соат муҳлат берди. Бу ҳақда яманлик дипломатларга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.
"Қатар ҳукумати миссияни 2 кун ичида мамлакатни тарк этиш ҳақида огоҳлантирди", деган агентлик суҳбатдоши.
Ҳозирча икки томон ҳам бу борада расмий маълумот бермаган.
5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Баҳрайн Қатарни террорчилар билан алоқадорликда айблаб, бу мамлакат билан дипломатик муносабатларни тўхтатганди. Кўп вақт ўтмасдан улар қаторига Ливия, Мавритания, Мальдив, Маврикий ҳамда Яман ҳам қўшилганди.
Доҳадагилар айбловларни рад этиб, жавоб чоралари кўрилмаслигини маълум қилишган.
Мавзуга оид

10:14 / 02.05.2025
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади

01:40 / 27.03.2025
«ПСЖ» эгалари яна бир клубни сотиб олмоқчи

20:43 / 11.03.2025
Қатарда туҳмат сабаб жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

13:58 / 03.02.2025