Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея тўрт йил ичида ўз Hyperloop'ини ишга туширади
2012 йилда Илон Маск томонидан таклиф қилинган ўта тезкор вакуум поездлари ғояси кўпчиликка маъқул келган кўринади. Бугун бу режани амалга ошириш йўлида бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакат (АҚШ, БАА, Жанубий Корея) иш олиб бормоқда.
Кореяликлар пойтахт Сеулдан катталиги бўйича иккинчи шаҳар ҳисобланган Пусанга илк Hyperloop йўналишини йўлга қўйишни режалаштиришмоқда. Шаҳарлараро масофа 320 километрдан ортиқроқ, уни атиги 20 дақиқада босиб ўтиш режада бор. Hi-News шу ҳақда маълум қилди.
Жанубий Корея ҳукумати жорий йилнинг январидаёқ ўз мамлакатида Hyperloop тармоғини қуриш ғоясига қизиқиб қолишди. Айнан ўшанда ҳукумат вакиллари Ханьянга университети олимларига лойиҳани ҳақиқатга айлантиришда ёрдам сўрашган.
Эндиликда маълум бўлишича, Hyperloop Transportation Technologies компанияси мутахассислари ҳам кореяликларга бу борада ёрдамга келишади, улар бошқа мамлакатлардаги шундай лойиҳаларни амалга оширишда етарлича тажрибага эгалар.
Ваккум туннелларнинг биринчи тармоғи эксплуатацияси 2021 йилга мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025