Ўзбекистон | 22:00 / 22.06.2017
92136
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистондаги авария бўйича расмий баёнот берди (видео)

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистонда рўй берган ва 9 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий хабар берди.

«ОАВ хабарларига кўра, 2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгоградга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда», — дейилган хабарда.

Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Тармоқда ҳодиса жойида олинган видео тарқалган.

Мавзуга оид