Фан-техника | 16:58 / 23.06.2017
26092
2 дақиқада ўқилади

Смартфонлар синови: Микротўлқинли печдан қайси смартфон омон чиқди?

YouTube'нинг Gizmo Slip канали видеоблогерлари энг машҳур уч флагман смартфонини фавқулодда синовдан ўтказди. iPhone 7, Samsung Galaxy S8 ва Google Pixel XL микротўлқинли печда электромагнит майдон билан таъсир кўрсатилган синовдан ўтказилди. 

Синовчилар уч девайснинг барини микротўлқинли печга жойлаб текширишди, муайян вақтдан кейин қурилмаларнинг фаолиятида муаммолар юзага кела бошлади ва ишдан чиқишнинг ташқи белгилари намоён бўлди. Икки сониялик нурланишдан кейин iPhone 7 смартфони ўчиб, қайта ёқилди. Беш сония барча смартфонларнинг ўчиши учун етарли бўлди. 

Тадқиқотчилар iPhone 7 ва Pixel XL смартфонларини қайта ёқишга муваффақ бўлишган бўлишса, Galaxy S8 тўлиқ ишдан чиқди. 

Тестни давом эттириш микротўлқинли печ ичидаги икки "омон қолган" смартфоннинг уч сониядаёқ ўчишига олиб келди. Бу синов босқичидан кейин Google'нинг Pixel XL қурилмаси қайта ёқилмади. iPhone 7 эса ёқилиб, одатдагидек хизмат кўрсатишда давом этди. 

Тадқиқотдан илҳомланган блогерлар Samsung'нинг тўлиқ ишдан чиққан флагманини яна бир дақиқа давомида синовдан ўтказишга қарор қилишди. Бунинг натижасини қуйида тақдим этилган видеода кўришингиз мумкин. 

Мавзуга оид