Жамият | 09:57 / 25.06.2017
8565
2 дақиқада ўқилади

АҚШда фахрий 2 минг кундан бери Диснейлендга ташриф буюришдан чарчамаяпти

Фото: NBC

АҚШда яшовчи Жефф Рейтц кетма-кет 2 минг кун давомида Диснейленд боғига ташриф буюришни давом эттирмоқда. Аввал ишсиз бўлган, ҳозир эса ўзига иш топган фахрий бу "узоқ сафари"ни 2012 йилда бошлаган ва боғга ташриф буюришни бир йилдан кейин тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у бу қизиқишидан тўхтай олмаяпти.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 44 ёшли ишсиз фахрийси Диснейлендга "жилла қурса нимадир билан машғул бўлиш истагида" боришни бошлаган.

"Менга ҳамон бу ерга келиш қувонч бағишлайди. Бу мен ҳанузгача буни қилаётганимнинг ягона сабабидир. Гап рекордда эмас, менга шунчаки боғнинг сеҳрини ҳис қилиш ёқади", деб айтган Рейтц.

Ҳозирда Рейтц ўзига кундузига иш топганига қарамасдан, боғга кечки пайт келишдан тўхтамаяпти. Диснейленд директори Жон МакКлинток боғга бундай мунтазам равишда келувчи бошқа бир инсонни билмаслигини айтган.

Рейтцнинг айтишича, у баъзи арғумчоқларда ўнлаб марталаб учганига қарамасдан, ҳамон уларга қизиқиши сўнмаган. Собиқ ҳарбий янги аттракционлар очилишини интиқлик билан кутаётганини айтган. Диснейленднинг ашаддий мухлисининг таъкидлашича, унинг энг севимли аттракциони Matterhorn Bobsleds тепаликлари ҳисобланади.

Мавзуга оид