Light | 16:29 / 25.06.2017
108659
3 дақиқада ўқилади

Борт кузатувчилари ҳеч кимга айтмайдиган 7 сир

Ҳар бир касбнинг ўзига хос жиҳатлари бор ва у қанча ноёб бўлса, унинг сирларини билишга бўлган қизиқиш шунча кўп бўлади. Айниқса, гап сизнинг ҳаётингиз ҳақида кетганда - бир неча километрли масофада борт кузатувчилари одатда ҳеч ким билан бўлишмайдиган сирларни билиш эҳтимол муҳим аҳамиятга эга бўлар. Don't Panic шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Электроника парвоз вақтида

Борт кузатувчиларнинг ўзи телефонлардан фойдаланишади. Электрон қурилмаларни ўчириб қўйишни сўраш эса бошқа нарса учун керак: статистикага кўра, ҳалокатларнинг аксарияти айнан шу пайт рўй беради, шу боис йўловчилар беҳудага телефон экранига термулганидан кўра қутқариш имконига эга бўлишлари мақсадга мувофиқ.

Нозик, аммо кучли

Бу пунктни парвозга қадар спиртли ичимлик ичиб, можаро келтириб чиқарадиганлар диққат билан ўқишлари керак. Борт кузатувчилари мажбурий равишда ўз-ўзини ҳимоялаш курсини ўташади ва зарурат туғилганда "жанжалкашлар"нинг бурнини ерга ишқалаб қўйишлари мумкин.

Баландликдаги ўлим

Бу ёқимсиз бўлиши аниқ, бироқ сиз тўсатдан ҳалок бўлган киши билан ёнма-ён бўлиб қолишингиз ҳам мумкин. Камдан-кам бўлса ҳам, шундай воқеалар ҳам учраб туради. Кўплаб авиакомпаниялар низомида шунга доир махсус режа ишлаб чиқилган: йўловчилардан шунчаки жой алмаштириш сўралади, белгиланган жойга тирик етиб бормаган йўловчи эса ўз ўрнида қолаверади.

Хоин автопилот

Автопилот кўпчилик ўйлаганидек ҳалокатларни бартараф эта олмайди. Учувчилар парвоз вақтида бекорчидек туюлиши мумкин, бироқ уларсиз самолёт фақат бир йўналишда - пастга қараб ҳаракатланган бўларди.

Ифлослик ва даҳшат

Имкон қадар самолёт предметларига қўл билан тегманг, парвоздан кейин эса кийимингизни алмаштириб, душ қабул қилинг. Адёл ва ёстиқ-чи дейсизми? Яхшиси, улардан фойдаланмаганингиз маъқул, чунки улар ҳар бир парвоздан кейин ювилмайди, шунчаки қайтадан тарқатилади.

Жойга доир лайфхак

Дераза олдида парвоз қилмоқчи эдингизу керакли жойни банд қилишга улгурмадингизми? Жойлашишга шошилманг, барча йўловчиларни ўтказиб юборинг. Ортингиздан эшиклар ёпилганида эса бўш ўринлардан бирига ўтиринг. Йўлдан бошқа йўловчилар олинмаслиги аниқ.

Қарсакка ҳожат йўқ

Парвоз охирида учувчиларга қарсак чалиш нафақат баъзи йўловчиларни, балки борт кузатувчиларга ҳам ёқмас экан. Биринчидан, эшик ортида учувчиларга ҳеч нарса эшитилмайди. Иккинчидан, идорада ишларингизни муваффақиятли тугатганингиздан кейин сизга бирор киши қарсак чаладими? Бу худди шунга ўхшаш ҳолат.

Мавзуга оид