Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Римда II-III асрларга тегишли ёғоч уй топилди
Рим метросининг янги учинчи линияси қурувчилари эрамизнинг II—III асрларига тегишли бўлган ёғоч уйни топишди. Бу ҳақда La Repubblica ёзмоқда.
Уйнинг иккита хонаси бугунги кунга қадар ёнғин туфайли яхши ҳолатда сақланиб қолган. Нашрнинг аниқлик киритишича, ёғоч фақатгина жуда яхши иқлим шароитлари ёки табиий офатлардан сўнг (худди Помпей ва Геркулануманинг Везувий уйғонганидан сўнг бузилиши каби) сақланиб қолади.
Таъкидланишича, уйдан бир неча стол ва курсилар топилган. Шунингдек, икки уй ҳайвони – ит ёки мушукнинг суяклари аниқланди.


Бундан ташқари, газетанинг ёзишича, мутахассисларга уйнинг суратли деворлари ва оқ-қора мозаика тарзидаги поли қизиқиш туғдиради.
Мавзуга оид
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди
08:53 / 31.03.2025