Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қорадори-2017”: Тошкентда яна бир шахснинг ёнидан марихуана топилди
2017 йилнинг 23 июнь куни Чилонзор тумани ҳудудида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, фуқаро Абдуқаххор Азизов Абдуғаниевич оғирлиги 6,2 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
11:18 / 22.04.2025
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
10:28 / 21.04.2025
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
17:33 / 20.04.2025