Қозоғистон бокси суперюлдузи ислом динини қабул қилди
Қозоғистон тарихида бокс бўйича илк Олимпия чемпионига айланган Василий Жиров "Нур-Остона" масжидида ислом динини қабул қилди. У биринчи оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича профессионаллар ўртасида собиқ жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади. Бу ҳақда "Профи Бокс Казахстана" "Фейсбук"да хабар берди.
Василий Жиров Рамазон ҳайити байрами арафасида исломни қабул қилди, дейилади “Ҳазрат Султон” масжиди сайтида.
Инстаграм фойдаланувчилари бунга ўз муносабатини билдиришган. Масалан rustam_abdussalamov шундай ёзди: “Кеча қандайдир ўзгача кун бўлди! Ҳаммаси одатдагидек бошланди, 5 да уйғондик, ҳайит намозига бордик, бироқ бу сафар биз билан бирга, намозга Вася Жиров ҳам келди. У ёнимизда турди ва ўз ҳаётидаги биринчи намозни ўқиди. Бу шундай ўзгача кунда ҳамда пойтахтнинг марказий масжидида рўй берди!”.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024