Жамият | 22:14 / 29.06.2017
18890
1 дақиқада ўқилади

Видео: Аёл қимматбаҳо тақинчоқни синдириб қўйганини билгандан кейин ҳушидан кетиб қолди

Хитойнинг Юньнань вилоятидаги Жуйли шаҳри бозорида сотувчи бир аёлга у синдириб қўйган билакузук нархини айтгандан кейин у ҳушидан кетиб қолди. Аёл нефритдан тайёрланган билакузукни тақиб кўрмоқчи бўлиб, уни қўлидан тушириб юборган ва унга шикаст етказган. Маълум бўлишича, билакузук қимматбаҳо бўлиб, 300 минг юань – 40 минг доллардан қимматроқ турган.    

Аёлни ҳушига келтиришгач, у сотувчи билан келишишга уриниб, етказган зарари учун унга 70 минг юань бермоқчи бўлган. Бироқ сотувчи аёлдан билакузукнинг тўлиқ нархини тўлаб беришини талаб қилган. Кейинроқ тақинчоқ мустақил эксперт томонидан 180 минг юанга баҳоланган. Энди аёл сотувчига шунча пулни тўлаб бериши лозим.  

Мавзуга оид