Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 6 минг долларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди
2016 йил 13 декабрь куни, Дониёр Азимов Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Вячеслав Кимнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унга дўкон ва ер майдони олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025