Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber тезкор катерлар такси хизматини ишга туширди
Uber компанияси 30 июнь, жума куни Хорватияда сув таксисига буюртма бериш имкони бўлган UberBOAT сервисини йўлга қўйди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, 12 нафаргача кишини сиғдира олувчи тезюрар катерлар ёз мавсуми давомида саёҳлар орасидаги машҳур масканлар - Дубровник ва Сплит, шунингдек Хвар ороли бўйлаб ҳаракатланади.
"UberBOAT икки хил хизмат турини таклиф этади: материк ва орол йўналиши ҳамда тезкор катерни ярим ёки бир кунга ижарага бериш", - дейилади компания баёнотида.

Тезюрар катерни Uber мобил иловаси ёрдамида чақириш мумкин бўлади. Мижозлар шахсий йўналишни танлашлари ёки такси жадвалидан фойдаланишлари мумкин.
Uber - халқаро технологик компания бўлиб, автомобиль хизматини буюртма қилувчи шу номли мобил илова муаллифи. Мазкур илова дунёнинг 450 дан зиёд шаҳри ва 76 мамлакатида қўлланилади.



Мавзуга оид
21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади
15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади
14:43 / 13.03.2025